'
Научный журнал «Вестник науки»

Режим работы с 09:00 по 23:00

zhurnal@vestnik-nauki.com

Информационное письмо

  1. Главная
  2. Архив
  3. Вестник науки №12 (21) том 3
  4. Научная статья № 40

Просмотры  86 просмотров

Аъзамов А.А., Баходиров У.З.

  


ШАРҚ МЕВАХЎРИ БИОЛОГИЯСИ ВА УНИ АНИҚЛАШ *

  


Аннотация:
Шарқ мевахўри хашаротларнинг Insecta синфи, Lepidoptera туркуми , Tortricidae оиласи, Grapholita авлодига мансуб ҳашарот. Европанинг Ўрта ва жанубий қисмида, Украина, Кавказ, Австрия, Болгария, Венгрия, Греция, Германия, Италия, Испания, Польша, Руминия, Франция, Швейцария, Чехия, Югославия, Россиянинг жанубий-ғарбий қисмида учрайди   

Ключевые слова:
морфология, тухум, личинка, имаго, капалак, ғумбак   


Шарқ мевахўрини ватани Хитой ва Корея давлатлари ҳисобланади. Шарқ мевахўри зараркунанда сифатида биринчи марта 1899 йилда Японияда, 1913 йилда эса Америкада аниқланган бўлиб, 1959 йилда Жанубий Австралия, кейинроқ Бразилияга тарқалди. 1970 йилларга келиб Ўрта ер денгизи атрофларига хам тарқалиб улгурди. 1980 йилга келиб Ўзбекистон ҳудудида ҳам Шарқ мевахўри тарқалганлиги маълум бўлди. Бугунги кунда Шарқ мевахўри Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Самарканд, Фаргона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тарқалган. 2005-2006 йилларда Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги боғларда шафтоли дарахтини 65-70 % зарарлангани маълум бўлган. Шарқ мевахўри МДХ давлатларида 1964 йилда аниқланган эди. 1965 йилда ўсимлик кўчатларини кенг миқдорда текшириш натижалари асосида Краснодар вилояти, Абхазия Республикасининг Сухуми шахри, Гарг ва Очамчир туманлари Озарбайжоннинг Дивичен, Кубин, Кусар ва Хамчас туманлари асосий учоқлари эканлиги маълум бўлди. Шарқ мевахўри ўта ҳавфли карантин ҳашарот ҳисобланади. У мевали дарахтларни, ёш кўчатларни, данакли ва уруғли мевали дарахтларни зарарлайди. Айниқса шафтоли, ўрик, олҳўри, нок, олма, олча, гилос, бехи ва дўлана дарахтлари кучли зарарланади. Морфологияси. Капалаги: Умумий ранги кулранг-қўнғир. Олдинги қанотининг олд қисмида етти жуфт “Қўштирноқсимон” оқ доғлари бор. Шундан тўрттаси қанот қиррасида аниқ кўриниб туради. Қанотининг ташқи бурчакларида етти дона қора доғи бор. Орка канотлари кенг кулранг-қўнғир ва бронзасимон - бахмалсимон қопламга эга. Мўйлови ипсимон бўлиб олд қаноти узунлигининг ярмини ташкил қилади, ингичка ва билинар- билинмас оқ туклари бор. Қорин қисмининг пасти эса ипаксимон оқ рангда оёклари қорамтир рангда, сарғиш оқ калта туклар билан қопланган. Қанотларини ёзганда 12-14 мм катталикда. Урғочи капалак эркагига нисбатан каттароқ бўлади. Тухуми: Овалсимон, чўзинчоқ, ярим тиниқ оқ ялтироқсимон, етилиши давомида қизғиш тусга киради, хиралашиб қолади, шундан сўнг 15-48 соат ичида тухумдан личинкалар чиқа бошлайди, личинкани бош қисми қора рангда, узунлиги 0,4-0,5 мм, эни 0,15 мм катталикда бўлади[2, 325 бет] Личинкаси: Тухумдан чиққан личинкалар сутсимон оқ рангда, бош қисми қора рангда, кўкрак қисми тўк рангда ва анал қисмида туки бўлади. Катта ёшдаги личинкалари қизғиш-кулранг тусда бўлади. Катта ёшдаги личинканинг танасидаги туклар қўнғиркулранг тусда бўлиб, олҳўри қуртидан фарқ қилади, олҳўри қуртида танасидаги туклар калтароқ бўлади. Нафас олиш йўллари тўқ ҳошиядор тери қопламидан иборат. Бош қисми сариқ жигарранг, кўз атрофида ва лунж қисмида қора доғлари бор. Личинканинг танаси тўлиқ майда кутикулали тиканак туклардан иборат елка қисмидаги мушакларнинг туташган қисмида ушбу тиканак туклар бўлмайди. Олдинги кўкрак қафаси сарғиш-қўнғир рангда. Орқа чиқарув органи сегментлари оч сарғиш қўнғир рангда, қора доғлари бор. Орқа чиқарув органи сегментлари анал чиқарув органи тепасидан 4-7 тишли тароққа ўхшаш анал тароқлари мавжуд. Шарқ мевахўрини олҳўри қуртидан фарқ қиладиган жихатларидан яна бир фарқи 2-кўкрак сегментининг битта умумий сегментида 9 та қалқон жойлашган, олҳўри қуртида эса-алоҳида жойлашган личинканинг узунлиги 12 мм бўлади (2-расм). Ғумбаги: Қорин қисмининг елка томонида икки қатор жигарранг чизиқлари бор бўлиб, бу белгилар оиласига мансублигини билдиради. Кўзлари қора, мураккаб тузилган. Қорин қисмининг оҳирида 10-18 та, турли катталикдаги тиканлари бор. Ён томонида орқа ва жинсий чиқарув тешикларидан баландроқда 1-2 та туклари мавжуд. Ғумбак узунлиги 6 мм дан иборат. Биологияси: Личинкалар пишиқ ипак-пилла ичида дарахтлар танасида, пўстлоқлар орасида тупроқдан 5-50 см баландликда қишлайди баъзан тупроқдаги ўсимлик қолдиқлари орасида баъзи чириган мевалар ичида ҳам қишлаб чиқади. Ёзги пиллаларни меваларда дарахт таналарида кўчатларда ва бошқа жойларда учратиш мумкин. Ғумбакка ўтишдан олдинги давр 3-4 кунга бўлинади. Ғумбаклик даври ўртача 10 кунни ташкил қилади. Ҳаво ҳарорати ўртача 15 °С бўлганда капалаклар уча бошлайди. Бу даврда капалаклар шафтоли шоҳларининг орасида ва уч қисмига нотўғри шаклда зигзаксимон яъни бир тепага - бир пастга харакат килиб учишади. Капалаклар асосан кун ботишдан то қош корайган пайтгача учади, лекин капалакларнинг баҳорги авлодларини кундуз кунлари ҳам учратиш мумкин, капалаклар 10-14 кун учади, ёз ва кузда нисбатан кўпроқ учади. Қишлашга кетишдан олдин, имаголари пайдо бўлгандан 2-5 кун ўтгач, ҳаво харорати 15,5°С дан ошганда тухум қўя бошлайди [1, 10 бет] ,тухум қўйиш 7-10 кун давом этади. Туҳумларини дарахт баргларини учки томонига 100 тадан 200 тагача қўяди. Қишловга кетадиган авлодларини тухумини урғочи капалак шафтоли баргини орқа томонига (баъзан олча ва олҳўрига) олма ва беҳида баргнинг устки қисмига ва ёш шафтоли ва нок кўчатлари баргларига, ёзги авлодлари туҳумларини мева бандларига ёки косачаларига қўяди. Битта урғочи капалак 200-400 тагача уруғ қўяди. Уруғлардан 6-8 кундан кейин личинкалар чиқади ва ёш ўсимликларни ички қисмини кемириб 8-12 кундан кейин ғумбакка айланади. Кейинги авлод личинкалар ҳам худди шу тарзда зарарлашни давом эттиради. Ғумбаклик даври 5-12 кун давом этади. Бир авлодни тўлиқ ривожланиши 30 кун давом этади. Бир йил давомида об-ҳаво шароитларига қараб 4-7 та авлод беради. Асосан шафтоли, ўрик, олҳўри, нок, олма, олча, беҳи ва дўланани баъзи навларини зарарлайди

  


Полная версия статьи PDF

Номер журнала Вестник науки №12 (21) том 3

  


Ссылка для цитирования:

Аъзамов А.А., Баходиров У.З. ШАРҚ МЕВАХЎРИ БИОЛОГИЯСИ ВА УНИ АНИҚЛАШ // Вестник науки №12 (21) том 3. С. 197 - 202. 2019 г. ISSN 2712-8849 // Электронный ресурс: https://www.вестник-науки.рф/article/2463 (дата обращения: 20.04.2024 г.)


Альтернативная ссылка латинскими символами: vestnik-nauki.com/article/2463



Нашли грубую ошибку (плагиат, фальсифицированные данные или иные нарушения научно-издательской этики) ?
- напишите письмо в редакцию журнала: zhurnal@vestnik-nauki.com


Вестник науки СМИ ЭЛ № ФС 77 - 84401 © 2019.    16+




* В выпусках журнала могут упоминаться организации (Meta, Facebook, Instagram) в отношении которых судом принято вступившее в законную силу решение о ликвидации или запрете деятельности по основаниям, предусмотренным Федеральным законом от 25 июля 2002 года № 114-ФЗ 'О противодействии экстремистской деятельности' (далее - Федеральный закон 'О противодействии экстремистской деятельности'), или об организации, включенной в опубликованный единый федеральный список организаций, в том числе иностранных и международных организаций, признанных в соответствии с законодательством Российской Федерации террористическими, без указания на то, что соответствующее общественное объединение или иная организация ликвидированы или их деятельность запрещена.