'
Научный журнал «Вестник науки»

Режим работы с 09:00 по 23:00

zhurnal@vestnik-nauki.com

Информационное письмо

  1. Главная
  2. Архив
  3. Вестник науки №10 (55) том 3
  4. Научная статья № 3

Просмотры  62 просмотров

Раупов Ш.Х.

  


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИШ ЎРИНЛАРИНИ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ БЎЙИЧА АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАДБИРЛАРИ *

  


Аннотация:
мақолада бугунги кунда ходимларни меҳнат шароитлари таъсири, соғлиғига зарар етказиш хавфи, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида сўз юритилади   

Ключевые слова:
оғир, зарарли, меҳнат шароитлари, ишчи, касаллик, сертификатлаш   


УДК 33

Раупов Ш.Х.

“MEHNAT AUDIT LAB” МЧЖ директори

(Ўзбекистан, Тошкент ш.)

 

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИШ ЎРИНЛАРИНИ

МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ БЎЙИЧА

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАДБИРЛАРИ

 

Аннотация: мақолада бугунги кунда ходимларни меҳнат шароитлари таъсири, соғлиғига зарар етказиш хавфи, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида сўз юритилади.

 

Ключевые слова: оғир, зарарли, меҳнат шароитлари, ишчи, касаллик, сертификатлаш.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли "Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳар бир ташкилот:

меҳнат шароитларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

оғир ишларда, ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишларда ва меҳнатнинг бошқа алоҳида шарт-шароитларида банд бўлган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва компенсацияларни белгилаш;

ходимларни иш жойларидаги меҳнат шароитлари, соғлиққа шикаст етказишнинг мавжуд хавфи, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари ҳамда оғир ишларда, ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишларда ва бошқа алоҳида меҳнат шароитларида ишловчи ходимларга берилиши керак бўлган компенсациялардан хабардор қилиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш;

ходимларнинг айрим тоифалари учун имтиёзли пенсия таъминоти (ёшга доир пенсия таминотига 5 ёки 10 йил аввал чиқиш) ҳуқуқини тасдиқлаш:

рентген ва ионлантирувчи бошқа манбалар билан ишловчи ходимлар;

барча тоифадаги юқумли инфекция (инфекцион, сил, ОИТС, лепрозорий ва комбустология)  билан ишловчи ходимлар;

мурдалар ва мурда материаллари билан ишловчи ходимлар;

руҳий касаллар билан ишловчи ходимлар;

онкологик касаллар билан ишловчи ходимлар;

қисқартирилган иш вақтидан фойдаланиш ҳуқуқини асослаш;

анестезиология-реанимация ва интенсив терапия (хафтасига 33 соат)  палаталарининг ходимлари;

рентген ва ионлантирувчи бошқа манбалар (хафтасига 30 соат) билан ишловчи ходимлар иш ўринларини аттестациядан ўтказиши шарт.

Шунга кўра юқоридаги ишларда бевосита банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган муддатини асослаш, уларга имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини тасдиқлаш, индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминлаш, даволаш профилактика маҳсулотлари билан таъминлаш ва бошқа қонунда белгиланган имтиёзларни меҳнат шароитларига кўра асослаш бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказилади.

Иш ўринлари аттестацияси ҳар беш йилда бир марта ўтказилади ва олдинги аттестация натижаларининг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.

Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этишда иш берувчи бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, технологик жараёнларни амалга ошириш, шунингдек ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашё ва материалларни ишлатишда ходимларнинг хавфсизлигини; ходимларни индивидуал ва жамоавий ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланишни; иш жойида меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини; қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларнинг меҳнат ва дам олиш режимини; зарарли ёки хавфли меҳнат шароитлари бўлган ишларда, шунингдек махсус ҳарорат шароитида ёки улар билан боғлиқ ишларда ишлайдиган ходимларга белгиланган стандартларга мувофиқ махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини, ювиш ва зарарсизлантириш воситаларини беришни таъминлаши керакю

Шунингдек корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ўтказилиши, ходимларни иш жойида ўқитиш ва уларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича билимларини текшириш, иш жойидаги меҳнат шароитлари ҳолатини, шунингдек ходимларнинг шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланишини назорат қилишни ташкил этиш шарт.

Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш бўйича давлат органларининг, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва назорат органларининг вакилларини қабул қилиш корхонада меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилишни текшириш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касбий касалликларни олдини олишга ёрдам беради.

 

СПИСОК ЛИТЕРАТУРЫ

 

Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни (янги таҳрири). 2016 йил 22 сентябрь, ЎРҚ-410-сон.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида. 2014 йил 15 сентябрь, 263-сон.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорига 5-илова. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом

 

 Raupov Sh.Kh.

Director of LLC "MEKHNAT AUDIT LAB"

(Uzbekistan, Tashkent)

 

NEW UZBEKISTAN CERTIFICATION

OF JOBS ON WORK CONDITIONS

 

Abstract: the article describes the measures taken today to protect workers from the effects of working conditions, existing risks of damage to health, harmful and dangerous production factors.

 

Keywords: heavy, harmful, working conditions, worker, disease, certification.

  


Полная версия статьи PDF

Номер журнала Вестник науки №10 (55) том 3

  


Ссылка для цитирования:

Раупов Ш.Х. ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИШ ЎРИНЛАРИНИ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ БЎЙИЧА АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАДБИРЛАРИ // Вестник науки №10 (55) том 3. С. 14 - 17. 2022 г. ISSN 2712-8849 // Электронный ресурс: https://www.вестник-науки.рф/article/6275 (дата обращения: 20.04.2024 г.)


Альтернативная ссылка латинскими символами: vestnik-nauki.com/article/6275



Нашли грубую ошибку (плагиат, фальсифицированные данные или иные нарушения научно-издательской этики) ?
- напишите письмо в редакцию журнала: zhurnal@vestnik-nauki.com


Вестник науки СМИ ЭЛ № ФС 77 - 84401 © 2022.    16+




* В выпусках журнала могут упоминаться организации (Meta, Facebook, Instagram) в отношении которых судом принято вступившее в законную силу решение о ликвидации или запрете деятельности по основаниям, предусмотренным Федеральным законом от 25 июля 2002 года № 114-ФЗ 'О противодействии экстремистской деятельности' (далее - Федеральный закон 'О противодействии экстремистской деятельности'), или об организации, включенной в опубликованный единый федеральный список организаций, в том числе иностранных и международных организаций, признанных в соответствии с законодательством Российской Федерации террористическими, без указания на то, что соответствующее общественное объединение или иная организация ликвидированы или их деятельность запрещена.