'
Научный журнал «Вестник науки»

Режим работы с 09:00 по 23:00

zhurnal@vestnik-nauki.com

Информационное письмо

  1. Главная
  2. Архив
  3. Вестник науки №11 (56) том 3
  4. Научная статья № 14

Просмотры  63 просмотров

Раззаков Б.Х.

  


ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ҚОБИЛИЯТИ ВА ИСТЕЪДОДИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ *

  


Аннотация:
Мақолада ўқувчиларининг ижодий қобилиятлари ва истеъдодларини ривожлантириш, ақлий салоҳиятини ошириш, қобилият ва ижодий мойилликни ривожлантириш учун индивидуал ишлаш ҳақида сўз боради   

Ключевые слова:
Ижодкорлик, истеъдод, муаммо, мотивация, ақлий фаолият, иш юки, мойиллик   


УДК 37

Раззаков Б.Х.

Фарғона давлат университети, ўқитувчи

(Узбекистан, г. Фергана)

 

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ҚОБИЛИЯТИ

ВА ИСТЕЪДОДИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ

 

Аннотация. Мақолада ўқувчиларининг ижодий қобилиятлари ва истеъдодларини ривожлантириш, ақлий салоҳиятини ошириш, қобилият ва ижодий мойилликни ривожлантириш учун индивидуал ишлаш ҳақида сўз боради.

 

Калит сўзлар. Ижодкорлик, истеъдод, муаммо, мотивация, ақлий фаолият, иш юки, мойиллик.

 

Ўқувчиларнинг ижодий қобилияти ва истеъдодини ривожлантиришда биринчи бўлиб ўқитувчи шахси, унинг ақл заковати, фанга муносабати ва ўрганилаётган материални қизиқарли тушунтириб бера олиши аҳамиятга эга. Ўқувчиларнинг меҳнат қилиш кўникмаларини ривожлантириш ва уларнинг ўқишга қизиқишларига таъсири ўқитувчига боғлиқ.

Таниқли гельминтолог академик К.И.Скрябин шундай ёзади: “Одамда майл эрта пайдо бўлади ва ривожланади. Уни ривожлантириш ва ўстириш мактабда ўқитувчининг бошқарувчанлик сифатига боғлиқ. Ўзимнинг табиатшунослик ўқитувчимиз Суховни эслайман. Гоҳида дарсдан сўнг қолиб, у билан мени қизиқтирган мавзу ҳақида сухбатлашардик. Томскийдаги воқелик билим юртида (сибирь интеллигенцияси даврида сиёсий  сургунлик муҳим аҳамиятга эга бўлган) моҳир ўқитувчилар ишлаган, ўқувчига ижодий муносабатда бўлишган.

VII синф ўқувчиларидан саккизтасидан икки академик, уч профессор ва бир рассом етишиб чиққан. Тасодифми? Ўйлашимизча, йўқ. Ўқитувчининг ташаббускорлиги, фанга муносабати, ишга ижодий муносабати кўп нарсага боғлиқ”[1].

Ижодий қобилият ва истеъдодни ривожлантиришда ўқитувчининг ўқувчида маълум бир билим ёки иш соҳасида изланувчанлик учқунларини ёқиб, унинг шу йўналишдаги фаол ақлий ва амалий фаолиятини уйғота олиши муҳим рол ўйнайди. Сайёралараро ракетасозлик фанининг асосчиси К.Э.Циалковский бу ғоя билан ўн олти ёшидан шуғулланди. У соғлиғи сабабли гимназиядаги ўқитувчиликни тарк этишга мажбур бўлиб, китоблар билан дўстлашди. А.Гунонинг “Физика” дарслигидан у дастлаб ҳаво шарларининг парвозлари ҳақида маълумот олди. Ўқиганларидан таъсирланган изланувчан ўсмир шар ясашга ҳаракат қилади. Кейин  у бутун ҳаётини амалга оширишга бағишлаган сайёралараро саёҳат учун реактив двигателли космик кемаларни яратиш ғоясига эга бўлди.

Ўқувчиларнинг ижодий қобилияти ва истеъдодини ривожлантириш учун ўқув жараёнига ижодий муаммоларни ҳал қилишни, ўрганилаётган материални мустаҳкам ўзлаштиришга мотивацияни, яхши ўқиган талабалар билан индивидуал ишлашни ва уларнинг ақлий салоҳиятини яхшироқ ёритиб беришлар учун ўқув юкламасини ошириш катта аҳамиятга эга. Ушбу шарт-шароитларни сақлаб туриш ўқув жараёнида ўқувчиларнинг қобилиятлари ва ижодий мойилликларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратади.

Машғулотлар тўғри ташкил этилса, ақлий меҳнат маданиятини юксалтиришга хизмат қилади. Бу жараёнда ўқувчилар тарбиявий иш кўникма ва малакаларини ўзлаштирадилар ва уларни такомиллаштирадилар, меҳнат ва дам олишнинг оқилона режимини сақлашга ўрганадилар, шу билан, уларнинг тафаккури, хотираси, ижодий қобилиятлари ривожланади.

Лекин бу жараёнда асосий нарса илмий дунёқараш ва ахлоқий-эстетик маданиятни тарбиялашдир. Ушбу муаммони ҳал қилиш ўқитувчидан алоҳида эътибор талаб қилади. Гап шундаки, агар билимнинг назарий ва амалий табиати қанча ифодали намоён бўлса ва ўқувчиларнинг фаолияти бевосита уларни очишга қаратилган бўлса, бу билимлар таркибидаги дунёқараш ва ахлоқий-эстетик ғоялар равшанлик билан юзага чиқади.

Ўқувчиларнинг ижодий қобилияти ва истеъдодини ривожлантиришда ўрганилаётган материалнинг ғоявий ва ахлоқий-эстетик мазмунини очиб бериш, билимларни тушуниш ва ўзлаштириш ҳамда амалий кўникмаларни ривожлантириш зарур ҳисобланади.  Шу билан бирга ўқитувчи ўқувчиларнинг бир вақтнинг ўзида дунёқараши ва ахлоқий-эстетик ғоялари ҳамда хулосаларни чуқур англашлари ва мустаҳкам ўзлаштиришларига эришиши керак.

 

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

 

Скрябин К.И. Наследство, врученное правнукам // Учительская газета. – 1962. – 7 июня.

Тесля, Е.Б. Формирование смыслов профессиональной деятельности будущих педагогов / Е.Б. Тесля // Педагогическое образование и наука. – 2005. - № 5. – С.43-44.].

Пичка, Е.Б. Проблемы формирования ценностей педагогической профессии у студентов КГПК / Е.Б. Пичка // Педколледж. - 2004. - № 3. - С.9-14.].

Скрябин К.И. Наследство, врученное правнукам // Учительская газета. – 1962. – 7 июня.

  


Полная версия статьи PDF

Номер журнала Вестник науки №11 (56) том 3

  


Ссылка для цитирования:

Раззаков Б.Х. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ҚОБИЛИЯТИ ВА ИСТЕЪДОДИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ // Вестник науки №11 (56) том 3. С. 77 - 79. 2022 г. ISSN 2712-8849 // Электронный ресурс: https://www.вестник-науки.рф/article/6479 (дата обращения: 24.04.2024 г.)


Альтернативная ссылка латинскими символами: vestnik-nauki.com/article/6479



Нашли грубую ошибку (плагиат, фальсифицированные данные или иные нарушения научно-издательской этики) ?
- напишите письмо в редакцию журнала: zhurnal@vestnik-nauki.com


Вестник науки СМИ ЭЛ № ФС 77 - 84401 © 2022.    16+




* В выпусках журнала могут упоминаться организации (Meta, Facebook, Instagram) в отношении которых судом принято вступившее в законную силу решение о ликвидации или запрете деятельности по основаниям, предусмотренным Федеральным законом от 25 июля 2002 года № 114-ФЗ 'О противодействии экстремистской деятельности' (далее - Федеральный закон 'О противодействии экстремистской деятельности'), или об организации, включенной в опубликованный единый федеральный список организаций, в том числе иностранных и международных организаций, признанных в соответствии с законодательством Российской Федерации террористическими, без указания на то, что соответствующее общественное объединение или иная организация ликвидированы или их деятельность запрещена.