'
Абдуқодиров О.М.
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЭСТРАДА ХОНАНДАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ *
Аннотация:
мақолада олий таълимда эстрада хонандаларини тайёрлашда ўзбек мусиқасининг маҳаллий услублари ва унинг ижрочилари, ўзбек миллий мусиқасида замонавийлик ва замонавий мусиқа, миллий эстрада мусиқаси ва унинг ижрочилари каби мавзулар билан таништириш, шунингдек дарсларни пеадгогик технология методларини қўллаш орқали унинг самарадорлигини ошириш борасида сўз юритилади ва Венн диаграммаси орқали дарсни ташкил этишга мисол келтирилади
Ключевые слова:
мақом, мусиқа, ижро, эстрада, маданият
УДК 37
Абдуқодиров О.М.
Ўзбекистон давлат консерваторияси хузуридаги
Ботир Зокиров номли Миллий эстрада саньати институти,
Эстрада хонандалик мутахассислиги,
2 курс магистр
(Ўзбекистон, Тошкент)
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЭСТРАДА ХОНАНДАЛАРИНИ
ТАЙЁРЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Аннотация: мақолада олий таълимда эстрада хонандаларини тайёрлашда ўзбек мусиқасининг маҳаллий услублари ва унинг ижрочилари, ўзбек миллий мусиқасида замонавийлик ва замонавий мусиқа, миллий эстрада мусиқаси ва унинг ижрочилари каби мавзулар билан таништириш, шунингдек дарсларни пеадгогик технология методларини қўллаш орқали унинг самарадорлигини ошириш борасида сўз юритилади ва Венн диаграммаси орқали дарсни ташкил этишга мисол келтирилади.
Калит сўзлар: мақом, мусиқа, ижро, эстрада, маданият.
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг тўртинчи устувор йўналиши маданият ва санъат соҳаларини янада тараққий эттириш, бешинчи устувор йўналиши эса жамиятни турли маданий таҳдидлардан муҳофаза қилиш деб белгилаб қўйилган[1]. Маданият ва санъат, жумладан мусиқа санъати тараққиёти асослари Ҳаракатлар стратегиясининг негизи сифатида қабул қилингани соҳа вакиллари зиммасига кўпгина вазифалар белгилаганини кўрсатади. Бу фикрлардан кўриниб турибдики, ёшларга жаҳон мусиқа маданиятини ўргатиш билан бир қаторда олий таълимда эстрада хонандаларини тайёрлашнинг профессионал жихатларини ривожлантиришга асосий эътиборни қаратмоғимиз лозим.
Дарс жараёнида илғор педагогларни иш тажрибаси билан танишиш, дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш, дарс жараёнидаги фойдаланган метод ва технологияларни ўқув жараёнига қўллаш бўйича амалий кўникмаларни амалий тажрибада кўрсата олиш, очиқ, кўргазмали, намунавий дарслар ва уларга қўйилган талаблар асосида дарсни таҳлил қилиш олий таълимда эстрада хонандаларини тайёрлашнинг профессионал жиҳатларини ривожлантириш учун асос бўлади.
Бошланғич мусиқа саводи, мусиқий асарлар ижодкорлари фаолияти, мусиқа ижрочилиги, ашула, хор, ансамбль, оркестр ва синфоник оркестрлар фаолияти, мусиқий саҳна асарлари, халқ ва профессионал мусиқаси, бастакорлар ва композиторлар ижодини ўзбек халқ чолғу асбобларидан билишини машҳур ўзбек халқ созанда ва хонандалар ижоди, фаолияти, мусиқий атама ва иборалари, мусиқий жанрлари, устозона, мумтоз мусиқа, Шарқ халқлари мусиқаси ва жаҳон халқлари мусиқаси уларнинг таниқли намоёндалари, мақом ва шашмақом, унинг машҳур ижрочилари фаолияти ўзбек мусиқасида маҳаллий услублари ва унинг ижрочилари, ўзбек миллий мусиқасида замонавийлик ва замонавий мусиқа, миллий эстрада мусиқаси ва унинг ижрочилари каби мавзулар асосида миллий мусиқа маданиятимизни ўзлаштиришини назоратда тутади.
Дарсларни пеадгогик технология методларини қўллаш орқали унинг самарадорлигини ошириш мумкин. Бунга Венн диаграммаси мисол бўла олади.
ВЕНН ДИАГРАММАСИ
Методнинг мақсади: Бу метод график тасвир орқали ўқитишни ташкил этиш шакли бўлиб, у иккита ўзаро кесишган айлана тасвири орқали ифодаланади. Мазкур метод турли тушунчалар, асослар, тасавурларнинг анализ ва синтезини икки аспект орқали кўриб чиқиш, уларнинг умумий ва фарқловчи жиҳатларини аниқлаш, таққослаш имконини беради.
Методни амалга ошириш тартиби:
Намуна:
Саҳнавий жанрларнинг умумийлиги ва фарқлари
Бундай дарсда ўқитувчи анъанавий дарснинг ностандарт, ижодий элементларига мурожаат қилиш, лексик диктант ёки кроссворд ва топишмоқлар тузиш мумкин. Асосийси, дарсда болаларнинг зерикишига йўл қўймаслик, уларнинг ўзлари ишлашни, ўқишни хоҳлашлари керак. Шунда дарс муваффақиятли ўтади ва ностандарт, ижодий дарслар янада кўпаяди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
Abdukodirov O.M.
Institute of National Variety Art named after Batyr Zakirov
(Uzbekistan, Tashkent)
POPULAR SINGERS IN HIGHER EDUCATION
PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES OF TRAINING
Abstract: the article talks about the introduction of topics such as local styles of Uzbek music and its performers, modernity and modern music in Uzbek national music, national pop music and its performers, as well as improving the effectiveness of lessons by using pedagogical technology methods in the training of pop singers in higher education, and through the Venn diagram an example of organizing a lesson is given.
Keywords: status, music, performance, pop, culture.
Номер журнала Вестник науки №12 (57) том 1
Ссылка для цитирования:
Абдуқодиров О.М. ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЭСТРАДА ХОНАНДАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ // Вестник науки №12 (57) том 1. С. 129 - 132. 2022 г. ISSN 2712-8849 // Электронный ресурс: https://www.вестник-науки.рф/article/6601 (дата обращения: 20.04.2024 г.)
Вестник науки СМИ ЭЛ № ФС 77 - 84401 © 2022. 16+
*