'
Научный журнал «Вестник науки»

Режим работы с 09:00 по 23:00

zhurnal@vestnik-nauki.com

Информационное письмо

  1. Главная
  2. Архив
  3. Вестник науки №12 (57) том 1
  4. Научная статья № 21

Просмотры  43 просмотров

Гапуров С.К.

  


ТАЛАБАЛАРНИНГ ЭГАЛЛАГАН БИЛИМЛАРИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ УЧУН “ҚОРА ҚУТИ” МЕТОДИДАН ФОЙДАЛАНИШ *

  


Аннотация:
эстрада хонандаларини тайёрлашда талабаларнинг эгаллаган билимларини янада мустаҳкамлаш учун “Қора қути” методидан фойдаланиш кўл келади. Айни пайтда талабаларни ҳамкорликда ишлашда ҳамда уларнинг ўз-ўзини бошқариш малакаларини оширишга ҳам имкон беради.Мақолада “Қора қути” методидан фойдаланиш орқали талабаларнинг эгаллаган билимларини янада мустаҳкамлаш, дарсга қизиқишини ошириш борасида сўз юритилади   

Ключевые слова:
эстрада, билим, метод, малака, мавзу, қизиқиш   


УДК 37

Гапуров С.К.

Ўзбекистон давлат консерваторияси хузуридаги

Ботир Зокиров номли

Миллий эстрада саньати институти,

Эстрада хонандалик мутахассислиги, 2 курс магистр

(Ўзбекистон, Тошкент)

 

ТАЛАБАЛАРНИНГ ЭГАЛЛАГАН

БИЛИМЛАРИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ УЧУН

“ҚОРА ҚУТИ” МЕТОДИДАН ФОЙДАЛАНИШ

 

Аннотация: эстрада хонандаларини тайёрлашда талабаларнинг эгаллаган билимларини янада мустаҳкамлаш учун “Қора қути” методидан фойдаланиш кўл келади. Айни пайтда талабаларни ҳамкорликда ишлашда ҳамда уларнинг ўз-ўзини бошқариш малакаларини оширишга ҳам имкон беради.Мақолада “Қора қути” методидан фойдаланиш орқали талабаларнинг эгаллаган билимларини янада мустаҳкамлаш, дарсга қизиқишини ошириш борасида сўз юритилади.

 

Калит сўзлар: эстрада, билим, метод, малака, мавзу, қизиқиш.

 

Ўзбек халқининг мусиқа маданияти жуда узоқ тарихга эга. Тарихий тараққиёт давомида халқ мумтоз мусиқаси, анъанавий касбий мусиқа, халқ бастакорлик йўллари, шунингдек, фолpк­лор - ҳаваскорлик мусиқий мероси сингари шаклан ва услубан бир-бирига яқин ижрочилик кўринишлари бир-бирини тўлдириб келди. Ушбу мусиқий меросимиз бугунги кунимизда ҳам маънавий маданиятимизнинг бир бўлаги сифатида намоён бўлмоқда.

Турфа маҳаллий анъаналар ва хилма-хил кўринишларни ўз ичига олган ўзбек мусиқа мероси шу кунга қадар икки асосий қатламда етиб келган бўлиб, бири «халқ мусиқаси» ёки «мусиқий фольклор», яна бири эса «мумтоз-касбий» ёки «устозона» мусиқа деб юритилади. Уларнинг ҳар қайсиси кўп ва хўп бадиий баркамол айтим ҳамда чолғу намуналаридан иборат. Айни вақтда қадимий ва бой мусиқий меросимиз янги даврларда қарор топган бастакорлик анъаналарини ҳам ўзида мужассам этган ҳолда ривож топмоқда. Бунда аввало беназир мусиқий фольклорнинг сержило ва ранг-баранг турлари намоён бўлади. Республикамизнинг истиқлолга эришиши муносабати билан азалий халқчил қадриятлари тикланди, шу жумладан бадиий-мусиқий меросимизни атрофлича ўрганиш ва ундан баҳраманд бўлиш учун етарлича имкониятлар вужудга келди. Эндиликда эски мафкура тобелиги остида эътиборсизлик оқибатида анчайин сусайиб қолган, айрим ҳолларда эса унутилаёзган ўзига хос миллий мусиқий қадриятларимиз қаддини ростламоқда. Турфа маҳаллий анъаналар, бадиий баркамол айтим ҳамда чолғу куйларидан иборат халқ мусиқа ижодиёти дурдоналари нуфузли халқ тантаналари ва муҳим саналарга бағишланган байрамларда тараннум этилмоқда.

Эстрада хонандаларини тайёрлашда талабаларнинг эгаллаган билимларини янада мустаҳкамлаш учун “Қора қути” методидан фойдаланиш кўл келади. Айни пайтда талабаларни ҳамкорликда ишлашда ҳамда уларнинг ўз-ўзини бошқариш малакаларини оширишга ҳам имкон беради.

Ҳар бир методдан фойдаланишда шу методга мос келадиган мавзудан келиб чиқишга алоҳида эътибор бериш лозим бўлади. Мазкур методдан талабаларнинг эгаллаган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида унумли фойдаланиш мумкин. Хусусан, композитор В.А.Моцартнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги дарсда талабаларга интернационал туйғуларни сингдириш, мумтоз мусиқага бўлган қизиқишини мустаҳкамлаш мумкин.

 

“Қора қути” методи

 

Дарсда композиторнинг болалиги ва ижодий ютуқлари ҳақида маълумот бериш, унинг ҳаёти ва ижодига хос хусусиятлар, яратган асарларини таҳлил этиш, талабаларда чет эл мусиқа намоёндаларининг ижодини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, талабаларни миллий ва байналминал рухда тарбиялаш каби вазифалар ҳал этилади.

“Қора қути” методидан фойдаланиш учун ҳар икки талабанинг ҳамкорликда ишлашига имкон берилади. Улар В.А.Моцартнинг ҳаёти ва ижодига тааълуқли асосий саналарни тарқатилган карточкаларга қайд этиб борилади. Маълум вақтда талабалар бу вазифани бажарганларидан сўнг, ўқитувчи уларнинг карточкаларини текшириб кўради. Топшириқни тўғри бажарган партадаги икки талабанинг бири доскага чиқиб, топширилган вазифанинг тўғри жавобини ёзиб қўяди. Доскага қуйидаги сонлар ёзиб белгиланади.

1756 йил, 1762 йил, 1786 йил, 1788 йил, 1791 йил. Сўнгра ўқитувчи бу саволларнинг аҳамияти ҳақида тўхталади. Саналарнинг маъносини тўғри изоҳлаб берган талаба ўкитувчилик вазифасини бажаради ва дарс ўз-ўзини бошқариш тарзида олиб борилади.

Ўқитувчи вазифасини ўтаётган талаба курсдошларига ҳар бир партага 6 тадан карточка тақатиб чикади ва талабаларга В.А.Моцарт ҳаётига оид энг муҳим саналар ва унинг яратган асарларидан энг муҳимларини ёзиш топширилади.

Доскада куйидаги ёзувлар пайдо бўлади.

  1. 1756 й. - В.А.Моцартнинг туғилган йили.
  2. 1762Й. - 6 ёшли Моцартнинг концерт ижроси.
  3. 1786 й. – “Фигароннинг тўйи” операси кўйилган.
  4. 1788 й.- “Донжуан” операси қўйилган.
  5. 1791 й. – “Сеҳрли флейта” операси.
  6. 1792 й. - В.А.Моцарт 36 ёшида вафот этган.

Ўтказилган тажрибалар бу методлардан фойдаланиш дарсда илгари фойдаланилган анъанавий методларни янгилаш имконини бериши, талабалар бу методларни кўллашда фаол иштирок этишлари, дарсни қизиқарли ташкил қилишга эришиши, бериладиган билим ва ахборотларнинг талабалар онгига чуқур сингдиришга эришишини таъминлашини кўрсатади.

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

 

  1. Сайидаҳмедов Н.С. Янги педагогик технологиялар. – Т.: Молия, – 172 б.
  2. Уразова М.Б., Эшпулатов Ш.Н.Бўлажак ўқитувчининг лойиҳалаш фаолияти. // Методик қўлланма. – Т.: ТДПУ Ризографи, 2014 йил. 6,5 б.т.
  3. Иброҳимов О.4-синф “Мусиқа” дарслиги. 2016
  4. Мансуров А ва Д.Каримова 5-синф “Мусиқа” дарслиги. 2015

 

  


Полная версия статьи PDF

Номер журнала Вестник науки №12 (57) том 1

  


Ссылка для цитирования:

Гапуров С.К. ТАЛАБАЛАРНИНГ ЭГАЛЛАГАН БИЛИМЛАРИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ УЧУН “ҚОРА ҚУТИ” МЕТОДИДАН ФОЙДАЛАНИШ // Вестник науки №12 (57) том 1. С. 137 - 140. 2022 г. ISSN 2712-8849 // Электронный ресурс: https://www.вестник-науки.рф/article/6603 (дата обращения: 19.04.2024 г.)


Альтернативная ссылка латинскими символами: vestnik-nauki.com/article/6603



Нашли грубую ошибку (плагиат, фальсифицированные данные или иные нарушения научно-издательской этики) ?
- напишите письмо в редакцию журнала: zhurnal@vestnik-nauki.com


Вестник науки СМИ ЭЛ № ФС 77 - 84401 © 2022.    16+




* В выпусках журнала могут упоминаться организации (Meta, Facebook, Instagram) в отношении которых судом принято вступившее в законную силу решение о ликвидации или запрете деятельности по основаниям, предусмотренным Федеральным законом от 25 июля 2002 года № 114-ФЗ 'О противодействии экстремистской деятельности' (далее - Федеральный закон 'О противодействии экстремистской деятельности'), или об организации, включенной в опубликованный единый федеральный список организаций, в том числе иностранных и международных организаций, признанных в соответствии с законодательством Российской Федерации террористическими, без указания на то, что соответствующее общественное объединение или иная организация ликвидированы или их деятельность запрещена.