'
Научный журнал «Вестник науки»

Режим работы с 09:00 по 23:00

zhurnal@vestnik-nauki.com

Информационное письмо

  1. Главная
  2. Архив
  3. Вестник науки №11 (32) том 3
  4. Научная статья № 3

Просмотры  116 просмотров

Бўриев И.И.

  


ЎРТА ОСИЁДА СЎНГИ УЙҒОНИШДАВРИ ВА ҒАРБ РЕНЕССАНСИ *

  


Аннотация:
ўрта осиёда сўнги уйғониш даври ва ғарб ренессанси   

Ключевые слова:
ренессанси, сўнги уйғониш, ўрта   


Шарқ Уйғониш даври, хусусан Ўрта Осиёдаги Уйғониш IX-XV асрларни қамраб олган бўлса, Ғарб ренессанси XV-XVII асрларга тўғри келади. Шундан аён бўладики, Уйғониш Шарқда олти аср муқаддам пайдо бўлган. Лекин бу икки ҳодиса фақат вақт жиҳатидан фарқ қилибгина қолмасдан, балки турли ижтимоий-иқтисодий тузумда пайдо бўлиши ва бошқа жиҳатлари билан фарқ қилади. Айни бир вақтда уларнинг муштарак ва ўхшаш томонлари ҳам йўқ эмас. Бу икки ҳодиса тўғрисида сўз кетганда шу нарсани эътиборга олиш лозимки, Ғарб Ренесанси Шарқ, хусусан, Ўрта Осиёдаги Уйғониш даври масаласига келсак, бу ҳақда академик М. Хайруллаев ўзининг илмий ишларида батафсил ўрганган. Уйғониш даврининг муҳим хусусиятларининг бири бу – иқтисоднинг ўсиши, ишлаб чиқаришни йўлга қўйилиши, халқнинг моддий аҳволини яхшиланиши, мамлакатда сиёсий вазиятнинг барқарорлашуви, илм-фан ва маданиятнинг равнақ топиши, тинчлик ва осойишталикнинг ўрнатилишидир. Лекин Ўрта Осиёни мўғуллар томонидан забт этилиши мамлакат иқтисоди ва маданий ҳаётига катта зарба берди. Мўғуллар ҳукмдорлиги даврида кўплаб шаҳар ва қишлоқлар вайрон бўлди, ирригация иншоатлари, кўприк ва каналлар ишдан чиқди. Улар босиб олинган жойларда маҳаллий халқларга ваҳшиёна муносабатда бўлиб, аямай қирдилар. И. П. Петрушевский Жувайнининг “Тарихи жаҳонгушои” асарига мурожаат қилиб, мўғул босқинчилари Байхак округида “оммавий қирғин” ўтказганлигини, бунинг натижасида 70 мингга яқин аҳоли қатл этилганини хабар қилади. Самарқанд забт этилгандан сўнг шаҳар аҳолисининг аксарияти йўқ қилинади, косиб ва ҳунармандлар эса Чингизхоннинг яқин қариндошлари ва аслзодаларга тақсим қилиниб берилади. Деҳқон, ҳунарманд ва майда савдогарларнинг босқинчиларга қарши аёвсиз кураши ҳамда мўғуллар билан маҳаллий амалдор ва феодаллар ўртасидаги зиддиятлар Чингизхон бошчилигидаги мўғуллар ҳукмдорлигини заифлаштирди ҳамда уларга қарши кураш ва мамлакатни босқинчилардан озод қилиш учун қулай шароит яратиб берди, мана шу қулай шароитдан Амир Темур оқилона фойдаланиб, 1370 йилда давлат тепасига келди ва Мовароуннаҳрнинг яккаю ягона ҳукмдорига айланди. Амир Темур ўзининг саъй-ҳаракатлари билан кучли марказлашган давлат барпо қилди, майда феодал урушларга барҳам берди. Соҳибқирон Амир Темур турли тадбирлар қўллаб мамлакат иқтисодини кўтаришга интилди. У забт этган мамлакатлардан олиб келган бойликларни Самарқандни обод қилиш ва қурилиш ишларига сарфлади. У турли мамлакатлардан ғишт терувчилар, қурувчилар, турли соҳадаги ҳунармандлар, тўқувчилар, тери ошловчилар, метални қайта ишлаш бўйича усталар, ўймакорлар, наққошлар ва бошқаларни олиб келди. Бу даврда қишлоқ хўжалиги бўйича муайян ютуқларга эришилди. Хусусан янги ирригация иншоатлари қурилди, эскилари таъмирланди, боғлар барпо қилинди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирила бошлади. Темур малакатни иқтисодини яхшилаш учун кўп саъй-ҳаракатлар қилди. Унинг даврида Самарқанд Шарқнинг энг обод шаҳарларидан бирига айланди. Бу ерда катта ободончилик ишлари олиб борилди, хусусан, улкан бинолар, катта хиёбонлар қурилди. Мовароуннаҳрда ҳунармандчилик, ганчкорлик, тўқимачилик, металлани қайта ишлаш йўлга қўйилди, қамишдан шакар олина бошлади. XIV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб чорвачилик ва боғдорчилик ривож топабошлади, буғдой, шоли етиштириш билан бир қаторда анор, беҳи, ўрик, олхўри, бодом, олма, шафтоли, олхўри ҳамда пахта, кунжуд ва қовун етиштирила бошлади. XIV асрнинг охирида Самарқандга ташриф буюрган испан сайёҳи Р.Г. де Клавихо Самарқандни ободлиги, ҳашаматли бинолари, кенг кўчалари, боғуроғлари, полиз экинлари ва меваларга бойлигини кўриб қойил қолади. Унинг айтишича, Самарқанд ўрмоннинг қоқ ўртасида жойлашган. Бўш майдонларда пахта ва қовун экилган. Темур мамлакат қудратини ошириш ва иқтисодий салоҳиятини кўтариш учун Оврупа мамлакатлари билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилди. Хусусан у 1402 йилда Франция қиролига хат юбориб, у мамлакат билан савдо алоқаси ўрнатиш истагини билдирган. Англия қироли Генрих IV (1399-1413) Темурга ёзган мактубида Ўрта Осиё билан савдо алоқаси ўрнатишга хоҳиш билдирган. Билардан ташқари Соҳибқирон Испания, Венеция, Византия ва Генуя билан иқтисодий алоқалар ўрнатишга интилган. Темур вафотидан сўнг унинг авлодлари, айниқса Шоҳруҳ, Мирзо Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро даврида Мовароуннаҳр ва Хуросонда ишлаб чиқариш кучлари ўсди, бунёдкорлик ишларига эътибор берилди, мўғиллар даврига нисбатан буерда тахт учун курашлар, ҳокимлар ўртасида баъзи низо ва келишмавчиликларга қарамасдан тинчлик ва осойишталик ҳукм сурди. Энди бу даврни Ғарбий Оврупа Ренессанси Уйғониш даври иқтисоди билан таққосласак, улар ўртасидаги ўхшашликларни кўриш мумкин. Ғарбий Оврупада Уйғониш даври XIV асрда Италиядан бошланиб XV асрда бутун Оврупага тарқалди. XV аср Ғарб Ренессансининг юқори чўққиси ҳисобланади. Шарқ ва Ғарб Уйғониш даврининг ўхшашлик жиҳати шундан иборатки, уларнинг ҳар иккисида ҳам, ишлаб чиқариш кучлари ўсди, иқтисод соҳасида кўтаринкилик юз берди

  


Полная версия статьи PDF

Номер журнала Вестник науки №11 (32) том 3

  


Ссылка для цитирования:

Бўриев И.И. ЎРТА ОСИЁДА СЎНГИ УЙҒОНИШДАВРИ ВА ҒАРБ РЕНЕССАНСИ // Вестник науки №11 (32) том 3. С. 12 - 17. 2020 г. ISSN 2712-8849 // Электронный ресурс: https://www.вестник-науки.рф/article/3742 (дата обращения: 26.04.2024 г.)


Альтернативная ссылка латинскими символами: vestnik-nauki.com/article/3742



Нашли грубую ошибку (плагиат, фальсифицированные данные или иные нарушения научно-издательской этики) ?
- напишите письмо в редакцию журнала: zhurnal@vestnik-nauki.com


Вестник науки СМИ ЭЛ № ФС 77 - 84401 © 2020.    16+




* В выпусках журнала могут упоминаться организации (Meta, Facebook, Instagram) в отношении которых судом принято вступившее в законную силу решение о ликвидации или запрете деятельности по основаниям, предусмотренным Федеральным законом от 25 июля 2002 года № 114-ФЗ 'О противодействии экстремистской деятельности' (далее - Федеральный закон 'О противодействии экстремистской деятельности'), или об организации, включенной в опубликованный единый федеральный список организаций, в том числе иностранных и международных организаций, признанных в соответствии с законодательством Российской Федерации террористическими, без указания на то, что соответствующее общественное объединение или иная организация ликвидированы или их деятельность запрещена.